| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлса-да, пулни пул топади. Бу ишдан иқтисодга ҳеч қандай хавф туғилмайди. Аксинча, у шахснинг бойлигини кўпайтирганидек, жамиятнинг ҳам иқтисодини ривожлантиради. Фақат пулларнинг айрим бой шахслардагина тўпланиб қолишидан хавф туғилади. Чунки бунинг натижасида даромад даражаси пасайиб, ишсизлик кўпаяди, одамлар камбағаллашадилар. Шунга кўра, пуллар тўпланиб қолишининг олдини олиш шарт. Зеро, пуллар мол билан мол, мол билан ҳаракат, ҳаракат билан ҳаракат ўртасидаги айирбошлаш воситасидир. Демак, айирбошлашнинг миқёси пулдир. Агар у бозордан кетса, одамларнинг қўлига етиб бормаса, айирбошлаш барбод бўлиб, иқтисод ҳаракатдан тўхтаб қолади. Чунки унинг ҳаракати шу воситанинг одамлар ўртасида етарли бўлишига, ишнинг олдинга қараб силжишига боғлиқдир.
Негаки, ҳар бир шахс ёки ташкилот даромаднинг манбаи бошқа бир шахс ёки ташкилотдир. Давлат йиғадиган солиқлар давлатнинг кирими бўлгани билан одамларнинг чиқимидир. Хизматчилар, лойиҳалар, қўшиннинг таъминоти каби ишларга сарфланадиган пуллар эса ўшаларнинг кирими бўлгани билан давлатнинг чиқимидир. Хизматчи, аскар кабиларнинг сарфлаётган пуллари уй эгаси, қассоб, савдогар, кўкатфуруш кабиларнинг киримидир ва ҳоказо. Демак, жамиятдаги одамларнинг киримлари ва умумий чиқимлари тинимсиз доира шаклида айланиб туради. Агар бир шахс пулни хазина қилиб олса, у бозордан пулни суғуриб олган бўлади. Табиийки, ўз харажатини камайтириши муқаррар равишда бошқалар оладиган даромаднинг ва пул айирбошлашнинг камайишига олиб келади. Бу камайиш ўз навбатида ишлаб чиқаришнинг камайишига олиб боради. Чунки товарга бўлган талаб камайиб кетади. Оқибатда ишсизлик ва иқтисодий инқироз юзага келади. Шунинг учун ҳам пулни хазина қилиш одамлар даромадини озайтириб, ишсизлик ва иқтисодий инқирозни юзага келтирувчи омил ҳисобланади.
Шуни ҳам билмоқ лозимки, бу зарар пулни тўпланишидан эмас, хазина қилиб босиб қўйишдан келиб чиқади. Иқтисод ҳарактини тўплаш эмас, хазина қилиш тўхтатиб қўяди. Хазина қилиш билан тўплаш ўртасидаги фарқ шуки, хазина қилиш пулни бекордан бекорга тўплайвериб бозордан суғуриб олиш ҳисобланса, тўплаш, уй қуриш, уйланиш, бирор корхона сотиб олиш, бирор тижорат ишини юргазиш каби мақсадларда мол жамғарилишидир. Пул жамғаришнинг бу тури бозорга ҳам, иқтисод ҳаракатига ҳам таъсир қилмайди. Чунки у молни қамаб
91-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|